БМТ Суриядаги зилзила қурбонлари учун шошилинч маблағ йиғишини эълон қилди

Фото:
ASTANА. Kazinform - Сешанба куни БМТнинг биринчи делегацияси Сурия шимоли-ғарбидаги исёнчилар назоратидаги ҳудудларга ташриф буюрди. Мутахассислар Туркиядан «Баб ал-Ҳава» назорат-ўтказиш пункти орқали кириб келган ва етказилган зарар миқдорини баҳоламоқчи, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Ўша куни Сурия расмийлари очилиши ҳақида аввалроқ эълон қилган «Боб ал-Салом» назорат пункти орқали БМТнинг гуманитар юклари минтақага етказилди.

«Бугун мен БМТнинг зилзиладан жабр кўрган Сурия халқи учун 397 миллион долларлик гуманитар ёрдам таклифини эълон қиламан. Бу уч ойлик муддатни қамраб олади», деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.

Бош котибнинг сўзларига кўра, яқин орада Туркия учун ҳам худди шундай ариза эълон қилинади. Унинг таъкидлашича, БМТ Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш марказий фонди орқали зилзила оқибатларини бартараф этиш учун аллақачон 50 миллион доллар ажратган.

«Ёрдам ҳар томондан, ҳар томонга, барча йўллар орқали ҳеч қандай чекловларсиз келиши керак», деди БМТ Бош котиби.

БМТ ёрдами Суриядаги Башар ал-Ассад ҳукумати назорати остидаги ҳудудларга ҳам берилади.

Қуролли мухолифат қўл остидаги ҳудудларда фаолият юритаётган нодавлат ташкилотлар ва фаоллар БМТни сустликда айбламоқда.

Ташкилот БМТ ихтиёрида оғир техника ва қидирув-қутқарув гуруҳлари йўқлигини таъкидлаб, халқаро ҳамжамиятни барча муҳтож сурияликларга ёрдам етказиш учун кучларни бирлаштиришга чақиради.

Фото: globaltrend.com.ng