БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШнинг Эронга берган зарбаси юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди
ASTANA. Kazinform – Буюк Британиянинг БМТдаги элчиси Барбара Вудворд “Буюк Британиянинг “ҳозирги энг муҳим устувор йўналиш деэскалацияни қўллаб-қувватлаш бўлиши керак” деди, деб хабар беради BBC.
“Биз Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклигини ва унинг ядровий дастури халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётганини узоқ вақтдан буён очиқлаб келганмиз”, - деди у.
“Буюк Британия АҚШ ва Исроилнинг зарбаларида иштирок этмади", - дея қўшимча қилди у.
Вудворд Эрон ядровий дастурига фақат ҳарбий ҳаракатлар билан узоқ муддатли ечим келтира олмаслигини айтди ва барча томонларни музокара столига қайтишга ва дипломатик ечим топишга чақирди.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэль Гросси ҳам Хавфсизлик Кенгашида чиқиш қилиб, томонларни дипломатияга қайтишга чақирди.
“Мулоқот ва дипломатияга қайтиш имконияти бор”, - деди у.
Гросси, "агар бу ойна ёпилса, зўравонлик ва вайронагарчилик тасаввур қилиб бўлмайдиган даражага етиши ва глобал ядровий қуролларни тарқатмаслик режими қулаши мумкин", - деб огоҳлантирди.
Аввал МАГАТЭ АҚШ зарбасидан сўнг фавқулодда йиғилиш ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.