БМТ Бош котиби расмий ташриф билан Ўзбекистонга борди

Фото: Фото: Ўзбекистон бош вазири матбуот хизмати

ТASHKENT. Кazinform - БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш расмий ташриф билан Ўзбекистонга борди, дея хабар беради Кazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Нью-Йоркдан Тошкентга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг навбатдаги рейси билан келган мартабали меҳмонни аэропортда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Фото: Ўзбекистон бош вазири матбуот хизмати

 

БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга расмий ташрифи 1 июлга қадар давом этади. Унда Антониу Гутерриш ва Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг институтлари билан кўп режали ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

Фото: Ўзбекистон бош вазири матбуот хизмати

 

Шунингдек, ташриф доирасида БМТ Бош котиби қатор саноат ва ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюриб, икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Антониу Гутерриш 3-4 июль кунлари Алмати ва Астана шаҳарларида бўлиб, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва бошқа олий мартабали расмийлар билан учрашув ўтказади. Бош котиб 4 июль куни Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этади ва “ШҲТ+” сессиясида нутқ сўзлайди.