«Ҳар йили келадиган Наврўз янги ҳаётни англатади. Ўтган йили Наврўз глобал пандемиянинг биринчи кунларига тўғри келди. Бу йил Наврўз руҳи қайта тикланди. Байрам жамият ва авлодлар давомийлиги ўртасидаги кўприкдир», - деди БМТ Бош котиби видеомурожаатида.
12:11, 19 Март 2021
БМТ Бош котиби дунё халқларини Наврўз билан табриклади
PEKIN. Kazinform – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш дунё халқларини Наврўз билан табриклади. Ҳозирда ташкилот раҳбарининг табриклари Пекин шаҳридаги ШҲТ Котибияти биносида Наврўз байрами арафасида намойиш этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.