Пайшанба куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Дубайда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (СОР28) иштирокчиларининг 28-конференциясида 2023 йилни инсоният тарихидаги энг иссиқ йил деб атади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Синьхуа га таяниб хабар беради.
“2023 йилда глобал иқлим билан боғлиқ вазият аниқ. Вазият шу қадар тез ўзгармоқдаки, йил охиригача бу йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлди, деб аниқ айта оламиз”, - деди БМТ раҳбари СОР28 делегатларига видеомурожаатида.
У жорий йилда дунё аҳолиси ёнғинлар, сув тошқини ва жазирама тўлқинлардан азият чекканини таъкидлар экан, глобал исишнинг рекорд даражаси дунё етакчиларини ҳаракатга ундаши кераклигини эслатди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.