“Бу БМТ Бош Ассамблеясининг Семей вилояти учун қабул қилинган 11-резолюциясидир. Биринчиси 1997 йилда қабул қилинган. БМТга аъзо 85 та давлат резолюция ҳаммуаллифлигига қўшилди.
Семей вилояти бўйича қабул қилинган резолюция халқаро ҳамжамиятнинг ядро синовларининг аҳоли, айниқса, ёш болалар ва бошқа ҳимояга муҳтож одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига узоқ муддатли оқибатлари тўғрисида ташвишланаётганининг ёрқин далилидир”, – дея таъкидлади ҚР Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида.
Ҳужжатда Қозоғистон Ҳукуматининг Семей вилояти эҳтиёжларини қондириш учун ички ресурсларни ажратишдаги муҳим роли қайд этилган. Шунингдек, резолюцияда халқаро ҳамжамият “Қозоғистонга жабрланган аҳолини даволаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича махсус дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, шунингдек, Семей вилоятининг иқтисодий ўсиши ва барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларда кўмаклашиш”га чақирилади.