– Ҳар йили 31 май куни биз ўтган асрдаги сиёсий қатоғон ва очарчилик қурбонларини ёдга оламиз.
Давлатимиз томонидан қатағон қилинган бегуноҳ қурбонларни оқлаш, тарихимизнинг қора саҳифаларини холис ва пухта ўрганиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўтмишдаги фожиали воқеалардан сабоқ олиб, уни миллат хотирасида сақлай билишимиз керак. Шундагина биз ҳар қандай синовдан муваффақиятли ўтиб, адолатли давлат ва цивилизацияли жамият барпо этиш йўлида юксак марраларни забт эта оламиз, – деб ёзган Президент.