Биз Қозоғистоннинг тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги ролини юқори баҳолаймиз – Иордания Подшоҳи
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон-Иордания бизнес-форуми икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаради. Бу ҳақда бугун Ақордада ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан кенгайтирилган учрашувда маълум қилди.
“Иордания муносабатларимизни юксак қадрлайди ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Бугунги учрашувда биз ўзаро алоқаларимиз, турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларимизни яна бир бор тасдиқладик. Аввалги музокараларимиз натижасида биз бир қанча келишув ва меморандумларни имзоладик. Бугун биз янги соҳаларда янги келишувларни расмийлаштирамиз”, – деди Иордания Подшоҳи.
Ҳурматли меҳмоннинг таъкидлашича, расмийлаштириладиган ҳужжатлар икки давлат ўртасидаги соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим соҳалардаги ҳамкорликка мустаҳкам пойдевор бўлади.
“Қолаверса, бугунги бизнес-форум хусусий сектор ва умуман, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтарадиган яна бир қадамдир. Бундан ташқари, биз Қозоғистоннинг тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги конструктив ролини юксак қадрлашимизни яна бир бор таъкидламоқчиман. Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларингиз учун сизга миннатдорчилик билдираман”, – деди Абдулла II ибн ал-Ҳусайн.
Аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Иордания Подшоҳини Ақордада кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.