Битирув кечаларида болалар хавфсизлигига алоҳида эътибор берилиши керак – ҚР Ҳукумати раҳбари

Фото: Фото: Солтан Жексенбеков/Kazinform

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида болалар хавфсизлиги ва ёзги таътилни ташкил этиш масаласини кўтарди.

“Бу йил 200 минг нафардан ортиқ бола мактабни тамомлайди. Миссия аниқ. Барча имтиҳонлар, умумреспублика ягона тест синовлари, болаларнинг ёзги таътиллари, ҳордиқ чиқариш тадбирлари юқори савияда ташкил этилиши зарур. Тест ва имтиҳонлар, “сўнгги қўнғироқ” ва битирув кечалари вақтида болалар хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Чунки айнан шу даврда турли нохуш ҳодисалар юзага келиши хавфи ортади. Ота-оналарга шуни айтмоқчиманки, мактаб битирув кечаларида, энг муҳими, ёзги таътилда болаларни қаровсиз қолдирмаслик керак. Бу масалага алоҳида эътибор қаратишингизни сўрайман”, – деди Олжас Бектенов.

Бош вазир бола ҳаёти ва тарбиясида ота-онанинг ўрнига алоҳида тўхталди.

«Ота-онанинг меҳрибон ғамхўрлиги, меҳр-оқибати бола қалбини эзгуликка шакллантиради. Уларнинг барча ахлоқий асослари, ижтимоий хулқ-атвори, ватанпарварлик фазилатлари биринчи навбатда оилада шаклланади. Ҳеч бир вазирлик ота-она ғамхўрлиги ва тарбиясининг ўрнини боса олмайди. Мамлакатимизга муносиб фуқароларни тарбиялаш давлат ва жамиятнинг биргаликдаги улкан меҳнати самарасидир. Шунинг учун ҳам онгли, билимли, чинакам ватанпарвар инсонларни шакллантириш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни кучайтиришимиз керак, демоқчиман», – деди О. Бектенов.