Қозоғистон теннис федерацияси маълумотларига кўра, алматилик Анастасия Кримкова яккалик баҳсларида финалгача етди ва россиялик Эмилия Кацга 3:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Яна бир қозоғистонлик Стефания Шалахова жуфтлик баҳсларида ғалаба қозонди. У финалда қирғизистонлик Владислава Андреевская билан бирга Анастасия Кримкова – россиялик Полина Болотова жуфтлигини 1:6, 6:1, 10:8 ҳисобида мағлуб этди.
Данир Қалдибеков ҳам мухлисларни хурсанд қилди. У сўнгги учрашувда қозоғистонлик Олег Гусаков билан биргаликда ҳамюрти Иля Ведмедь – ўзбекистонлик Артур Ибрагимовни 6:3, 7:6 (8:6) ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик ёш теннисчилар халқаро мусобақалар ғолиби бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Муаллиф: Елжан Ерали