Бишкекда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади
17:50, 04 Октябрь 2023
13 октябрь куни Бишкекда Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ХАА.
Қирғизистон Республикаси Президенти Администрацияси ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиевнинг сўзларига кўра, бўлажак тадбир давомида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинади. МДҲнинг мазкур саммитида Ҳамдўстлик давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Қирғизистон МДҲга раислик қилмоқда.