Бишкек ҳудуди уч баравар кўпаяди
08:37, 29 Декабрь 2023
Бишкек ҳудуди қарийб уч баробарга ошади. Бу ҳақда пойтахт мэри Айбек Жунушалиев Бишкек шаҳар кенгаши сессиясида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги 24.kg сайтига таяниб.
“Кейинги таклифга кўра, пойтахт ҳудуди 12 минг 900 гектардан 37 минг 800 гектаргача кенгайтирилади” – деди у.
Шаҳар раҳбарининг сўзларига кўра, саккизта айил окмот ва тўртта қишлоқ бошыарманинг айрим қишлоқлари Бишкек шаҳрига қўшилади.
Унинг қайд этишича, президент яқин орада бу ҳақдаги фармонни имзолайди.