KASE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 4,74 тенгега қимматлашди.
Бир АҚШ долларининг ўртача курси 454,27 тенгени ташкил этмоқда.
Миллий банкнинг 15 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар 448,19 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 453,69 тенге, сотиб олиш 456,87 тенге.
Нур-Султанда эса тегишинча 452,75 ва 455,74 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова