Биржада доллар курси 4,74 тенгега қимматлашди
17:36, 15 Апрель 2022
ALMATY. Kazinform – Қозоғистонда долларнинг тенгега нисбатан курси кўтарилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
KASE фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 4,74 тенгега қимматлашди.
Бир АҚШ долларининг ўртача курси 454,27 тенгени ташкил этмоқда.
Миллий банкнинг 15 апрелдаги расмий курсига кўра, 1 доллар 448,19 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 453,69 тенге, сотиб олиш 456,87 тенге.
Нур-Султанда эса тегишинча 452,75 ва 455,74 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова