Биржада доллар 3,23 тенгега арзонлашди
16:39, 09 Февраль 2023
ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 3,23 тенгега пасайган, 1 доллар эса 452,39 тенгега тенг бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкнинг 9 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 455,65 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 452 тенге, сотиб олиш курси эса 455,5 тенгени ташкил қилмоқда.
Астанада сотиш нархи - 451 тенге, сотиб олиш нархи - 454 тенге.
Россия рубли 6 - 6,25 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова