Бир суткада Қозоғистонда 45 киши коронавирус юқтирган

ASTANА. Кazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 45 нафар коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолати аниқланди, дея хабар беради Каzinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

2 апрель ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 1790 нафар (-1 611 ва 179 КВИ-) бемор даволанмоқда, улардан 179 нафари шифохоналарда, 1 611 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ , КВИ- ҳолатлари орасида: 3 киши оғир аҳволда, 2 киши ўта оғир аҳволда, 2 киши сунъий нафас олиш аппаратига уланган.