Вазирлик томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 4 ноябр ҳолатига кўра, 735 киши коронавирус инфекциясидан (-590 ва 145 КВИ-) даволанмоқда. Уларнинг 79 нафари шифохоналарда, 656 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ , КВИ- ҳолатлари орасида:
• 4 киши оғир аҳволда,
• 3 киши ўта оғир аҳволда,
• 1 киши ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.
Шунингдек, 4 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I компонентини 10 843 720 киши, II компонентини 10 606 256 киши олган. Қайта эмланганлар сони 5 619 798 нафарни ташкил этади.