Бир кунда 50 нафар қозоғистонлик коронавирус билан касалланган
13:02, 09 Апрель 2023
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 50 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Бундан бир кун аввал 77 та коронавирус ва 6 та ковид пневмония ҳолати қайд этилган эди.
2020 йилнинг 13 мартидан бери Қозоғистонда жами 1 миллион 410 минг 401 киши коронавирус инфекциясига, 90 минг 959 киши КВИ белгилари билан пневмонияга чалинган.