Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Арманистон Президенти Армен Саркисяндан телеграммалар келди. Шунингдек, Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдат Амреев ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов ҳам телеграмма юборишди.
Телеграммаларда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирилган ва қўллаб –қувватлаши таъкидланган. Шунингдек, жароҳат олганларга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қолишган.
Ҳали ҳамдардлик телеграммаси келиши давом этмоқда.