Бибисара Асаубаева шахмат бўйича 12-чи жаҳон чемпионини мағлуб этди

Фото: Фото: gov.kz

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева ўзининг яна бир ютуғи билан ўртоқлашди.

“Мен 12-чи жаҳон чемпиони Александра Костенюкни мағлуб этдим. Ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли, айниқса, бу 2027 йилда Вайссенхаус шаҳрида бўлиб ўтадиган кейинги жаҳон чемпионатида иштирок этишни кафолатласа. Ажойиб турнир учун раҳмат! Келгуси йили бу ерга қайтишни интиқлик билан кутаман”, - деб ёзди Асаубаева ўзининг Instagram саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, россиялик ва швейцариялик шахматчи Александра Костенюк бошқа унвонларга ҳам эга: у икки карра Россия чемпиони (2005, 2016), Европа чемпиони (2004), Швейцария аёллар чемпиони (2011-2015) ва Швейцария эркаклар чемпиони (2013), аёллар ўртасидаги биринчи Жаҳон кубоги ғолиби (2021) ва Фишер Рандом жаҳон чемпиони (2006, 2008).

Аввалроқ, Бибисара Асаубаева шахмат бўйича уч карра жаҳон чемпиони бўлганини ёзган эдик.