Бектенов тоғ-кен гигантлари атрофида ўрта бизнес камарини ташкил этишни топширди

Фото: Фото: Ағибай Аяпбергенов/Kazinform

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида тоғ-кен соҳасидаги йирик корхоналар атрофида кичик ва ўрта бизнес (КЎБ) камарини шакллантиришни топширди.

«Саноат вазирлиги жорий йил 1 октябрга қадар йирик тоғ-кен корхоналари билан ҳамкорликда юқори даражада қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини тайёрласин.

Жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган юқори қийматли маҳсулотлар яратишга қаратилган лойиҳаларни ривожлантириш зарур.

Тизим ташкил этувчи корхоналар атрофида кичик ва ўрта бизнес камарини яратишни рағбатлантирувчи чора-тадбирларни кўриб чиқиш керак», – деди Бош вазир.

Ундан ташқари, Саноат вазирлиги «Самруқ-Қазна» жамғармаси билан ҳамкорликда муҳим ва кам учрайдиган металлар асосида технологик жиҳатдан инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириши керак.

Ҳукумат раҳбари мамлакат ҳудудида ёпиқ циклли иқтисодиётни шакллантириш учун металлар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни ҳам топширди.

«Фан ва олий таълим вазирлиги Саноат вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда соҳа мутахассисларини тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиши керак.

Шунингдек, фанни ишлаб чиқаришга зарур янги технологияларни яратиш ва жорий этишга фаол жалб қилиш лозим. Бошқарув ва мувофиқлаштириш Роман Васильевич Скляр зиммасига юкланади», – деди Олжас Бектенов.