Аниқланишича, қўшни республикада яшовчи аёлларнинг қариндошлари уни 2008 йилдан бери қидириб келишган.
Қидирувдаги аёлнинг айтишича, у Алмати шаҳрига ишлаш учун келган. Шундан сўнг у узоқ вақт Чимкент ва Қизилўрда шаҳарларида ишлаган. Аёл ҳужжатларини йўқотиб, қариндошлари билан боғлана олмаганини айтди. Бу йиллар давомида аёл уй тозалаш, кафеда ишлаш каби дуч келган ишларни ишлашига тўғри келган. 2021 йил июл ойидан бошлаб у Нур-Султан шаҳрида ижарага олинган хонадонларда яшаб келаётгани маълум бўлди.
Ҳозирда миграция хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистон фуқаросига вақтинчалик ҳужжат расмийлаштирилган. Бир ой ичида аёл Қозоғистонни эркин тарк этиб, ватанига қайтиши мумкин бўлади.