Барча зарур тиббий муолажалардан ўтиб, уларнинг 73 нафари донор бўлди, бунинг натижасида 30 литрга яқин донор қони топширилди. Акциядан кўзланган асосий мақсад - донорликни ходимлар ва жамият ўртасида оммалаштириш, донор қони ва унинг таркибий қисмлари билан таъминлашни кўпайтириш, шунингдек, хайрия ва ижтимоий ташаббусларга фаол кўмаклашишдан иборат.
Фото: “Байтерек” МБХ” АЖ
Мазкур тадбир “Байтерек” холдингда кетма-кет бир неча йиллардан буён ўтказиб келинмоқда ва ходимларнинг ижтимоий масъулияти ва жамиятдаги фаол иштирокини тасдиқловчи яхши анъанага айланган.
Фото: “Байтерек” МБХ” АЖ
-Ғояни фаол қўллаб-қувватлаб, ушбу ажойиб ташаббусга қўшилган жамоамиз билан фахрланамиз. Донорликни оммалаштириш соғлом ва ижтимоий фаол жамиятни шакллантириш йўлидаги қадамдир. Бугунги тадбир ана шундай муҳим қадриятларга содиқлигимизни таъкидлайди”, - дейилади холдинг хабарида.
Фото: “Байтерек” МБХ” АЖ