Байден Буюк Британия, Литва ва Финляндияга боради
20:30, 03 Июль 2023
ASTANA. Kazinform - АҚШ Президенти Жо Байден 9-13 июль кунлари Буюк Британия, Литва ва Финляндияга ташриф буюради. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
«Биринчи навбатда АҚШ давлат раҳбари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида боради», – дейилади Жан Рьер баёнотида. – Қирол Карл III ва Бош вазир Риши Сунак билан мамлакатларимиз ўртасидаги яқин муносабатни янада мустаҳкамлашга қаратилган учрашувлар ўтказилади. Сўнгра 11-12 июль кунлари Президент Литвада, Вильнюс шаҳрида НАТОнинг 74-саммитида иштирок этади.
Байден 13 июль кун Финляндияга ўтиб, НАТО ва Скандинавия давлатлари раҳбарлари саммитида қатнашади.
«Reuters» агентлиги хабарига кўра, Байден ва Карл III мулоқоти Британия монархининг 6 майда лавозимига киришгандан кейинги биринчи учрашуви бўлади.