Башар Асад ва унинг оила аъзолари Москвага борди
10:11, 09 Декабрь 2024
ASTANА. Кazinform - Суриянинг собиқ президенти Башар Асад Москвада ва Россиядан бошпана олди, деб хабар беради ТАСС.
- Асад оиласи билан Москвага келди. Россия уларга бошпана берди, - деб ёзди ТАСС агентлигига Кремлдаги манба.
Бугун эса Суриянинг қуролли мухолифати мамлакат пойтахти Дамашқни қўлга киритганини, президент Башар Асад эса мамлакатни тарк этганини эълон қилди.