Бангладеш марказида йўловчи автобус Падма дарёсига қулаши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги The Daily Star нашрига таяниб хабар беради.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, йўловчилар бўлган автобус понтонда туриб, паромга чиқишни кутётган пайтда дарёга қулаб тушган. Унда тахминан 40 киши бўлган. 11 нафар йўловчи мустақил равишда соҳилга чиқиб олишга муваффақ бўлган.
Қутқарувчилар автобусни бахтсиз ҳодисадан олти соат ўтгач дарё ўзанидан олиб чиқишга муваффақ бўлдилар. Ўн саккиз киши ҳалок бўлган. Бир нечта йўловчи бедарак йўқолган.