Балтиморда автомобиль кўприги қулаб тушди
14:09, 26 Март 2024
ASTANA. Kazinform - Американинг Балтимор шаҳрида узунлиги 2,5 километр бўлган автомобиль кўприги дарёга қулаб тушди. Бу ҳақда Kazinform BBCга таяниб хабар беради.
Бундан олдин, Америка матбуоти хабарига кўра, юк кемаси кўприк таянчига урилган.
Маҳаллий расмийларга кўра, ҳодиса натижасида бир неча автомобиль кўприкдан қулаган ва етти киши сувда қолган.
Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.