Балида 7,1 магнитудали зилзила юз берди
11:01, 29 Август 2023
PEKIN. XINHUA-Kazinform – Сешанба куни Пекин вақти билан 03:55 да Индонезиядаги Бали денгизи акваториясида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
Хитой сейсмологик тармоқлари маркази CENC маълумотларига кўра, зилзила эпицентри координаталари жанубий кенглик 6,80 даража ва шарқий узунлик 116,60 даражали нуқтада жойлашган. Гипомарказ 520 км чуқурликда жойлашган.