Расмий WАМ ахборот агентлигининг БАА Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, ушбу қарор минтақадаги мавжуд вазият туфайли қабул қилинган.
Ташқи ишлар вазирлиги ушбу уч мамлакатда бўлган фуқароларни зудлик билан у ерларни тарк этишга ва ўз ватанларига қайтишга чақирди.
Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларнинг хавфсизлиги мутлақ устувор вазифа эканлигини таъкидлади ва уларга чет элдаги фуқаролар учун барча расмий кўрсатмалар ва огоҳлантиришларга қатъий риоя қилиш кераклигини эслатди.
Бундан ташқари, Эрон, Ливан ва Ироқдаги ватандошларга кўрилаётган профилактика чоралари доирасида БАА расмийлари билан боғланиш тавсия этилади.