«Давлат раҳбарининг ташаббуси билан жорий қилинган «очиқ осмон» режимига кўра, 5-чи «ҳаво эркинлиги»дан фойдаланиш орқали рейслар сонига қўйилган чекловлар олиб ташланиб, Баҳрайн авиакомпанияларига Қозоғистоннинг 11та шаҳрининг аэропортига (Нур-Султан, Алмати, Шимкент, Ақтау, Қарағанди, Ўскемен, Павлодар, Кўкшетау, Тараз, Петропавл, Семей) мунтазам рейслар амалга оширишига рухсат берилди. Рейслар ҳар куни учирилиши мумкин», - дейилган хабарда.
Шунингдек, икки мамлакатнинг белгиланган авиакомпаниялари парвоз пайтида кодлардан биргаликда фойдаланиш тўғрисида тижорий келишувга эришиши мумкин.