Айрим мамлакатларда Whatsapp ишламай қолди
10:12, 09 Февраль 2023
ASTANА. TASS-Kazinform – Айрим мамлакатларда жума куни Whatsapp мессенжери ишида муаммолар кузатилди. Бу ҳақда машҳур интернет-ресурслар ишини кузатувчи Downdetector хизмати маълумотлари далолат бермоқда, деб абар беради Kazinform ТАССга таяниб.
Хизмат маълумотларига кўра, фойдаланувчилар хабарларни жўнатиш, серверга уланишдаги муаммолар, шунингдек, илова билан боғлиқ муаммолар ҳақида шикоят қилган.
Энг катта муаммо Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Нидерландия ва Польшада қайд этилган.