«Айнтрахт» Европа лигасида қаторасига 9 та ўйинни муваффақиятли ўтказди
11:21, 29 Апрель 2022
NUR-SULTAN. Кazinform - UEFA Европа лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Мусобақанинг ушбу босқичининг илк учрашувида «Вест Хэм Юнайтед» (Англия) ва «Айнтрахт» (Германия) жамоалари куч синашди.
Ўйин давомида немис клуби рақиб майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Яна бир учрашувда «Лейпциг» (Германия) ва «Рейнжерс» (Шотландия) жамоалари яшил майдонга чиқишди. Учрашув тақдирини немис клуби томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. «Лейпциг« рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Энди жавоб ўйинлари 5 май куни бўлиб ўтади. Финал 18 май куни Испаниянинг Севилья шаҳридаги «Рамон Санчес Писхуан» стадионида бўлиб ўтади.
Муаллиф: Адилжан Умбет