Айбек Оралбай бокс бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси сардори Айбек Оралбай охирги бўлиб рингга кўтарилди.
Ярим финалда ўзбекистонлик Жахонгир Зокировни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олган А. Оралбай 92 килограммдан юқори вазн тоифасида хитойлик Абудурешити Ремула билан куч синашди.
Биринчи раунддаёқ қозоғистонлик Айбекнинг оғир зарбалари хитойлик боксчига тегди – 5:0.
Қозоғистонлик боксчи иккинчи раундда ҳам устунлик қилди – 5:0. Учинчи босқичда ҳам ўзининг юксак маҳоратини кўрсата олди. Якуний ҳисоб 5:0, жанг Айбек Оралбай фойдасига ҳал бўллди.
Шу тариқа, бугун сўнгги мусобақада иштирок этган 9 нафар қозоғистонлик боксчидан тўрт нафари олтин, беш нафари кумуш медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Сабирхан бокс бўйича Осиё чемпионатида илк бор ғолиб чиққани ҳақида ёзган эдик.
Бекзат Нурдаулетов ҳам Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди.
Сағиндиқ Тоғамбай рақибини нокаут эвазига мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлди.