Австриядаги турнирда қозоғистонлик ёш таэквондочилар 28 та медални қўлга киритди
12:33, 30 Май 2022
INSBRÝK. Kazinform - Австриянинг Инсбрук шаҳрида таэквондо бўйича Austrian Open турнири бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар беради.
Мусобақанинг биринчи куни кадетлар ва ўсмирлар медаллар учун кураш олиб боришди. Қозоғистонлик таэквондочилар 11 олтин, 11 кумуш ва 6 бронза медалини қўлга киритди. Жами 28 та медалга сазовор бўлди.