Австралиядаги пляжда 70 га яқин қора дельфинлар соҳилга чиқиб қолишди

Фото:
КАNBERRА. Кazinform - Ғарбий Австралия жанубидаги соҳилда 60-70 га яқин қора дельфинлар (гриндс) соҳилга чиқиб қолишди. Бу ҳақда ҳудудий боғлар ва табиатни муҳофаза қилиш хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

«60-70 қора дельфинлар тўдаси Чейнс-бич пляжи қирғоғида соҳилга чиқиб қолишди. Ғарбий Австралия табиатни муҳофаза қилиш ва биологик хилма-хилликни сақлаш департаменти (DBCA) воқеалар ривожини кузатиб боради ва муаммони ҳал қилишга ёрдам беради», — дейилади хизмат хабарида.

Расмийлар маҳаллий аҳолини соҳилга яқинлашмасликка чақирди.

Пляж фургони эгаси Аллан Маршнинг сўзларига кўра, дельфинлар кун давомида соҳилда ётган. Улар тирик бўлишган ва ҳатто ўзгаларини сувга итариб юборишган.