Австралия полицияси жиноятчилардан юзлаб калтакесакларни мусодара қилди

Фото: Фото: NSW POLICE

Австралиядан Гонконгга юзлаб калтакесакларни ноқонуний олиб ўтишга уринган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ВВСга таяниб хабар беради.

Янги Жанубий Уэльс полициясининг маълумотларига кўра, маҳаллий полиция вакиллари 257 га яқин калтакесак ва 3 та илоннинг чегарадан ўтказилишининг олди олинди.

31-59 ёшгача бўлган 4 гумонланувчи маҳаллий судралиб юрувчиларни экспорт қилишда ва жиноий гуруҳ аъзоси бўлишда айбланмоқда. Агар айбдор эканлиги исботланса, улар 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Судралиб юрувчиларга зарур муолажалар кўрстилди ва улар ёввойи табиатга қайтарилди.

Таъкидлаш жоизки, калтакесакнинг бозор нархи 1,2 миллион Австралия доллари (805 минг АҚШ доллари).

Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) маълумотларига кўра, яқин 10 йил ичида Гонконг экзотик ҳайвонлар савдоси бўйича халқаро бозорда етакчилик қилади.