Австралия ушбу гуруҳдаги чет эл фуқароларига 1 декабрдан 2020 йил баҳоридан бери биринчи марта киришга рухсат беради. Дунёдаги энг қаттиқ локдаунлардан бирини жорий қилган мамлакат уларга иккита асосий талабни қўяди. Улар тўлиқ эмланган ва ПЗР-тести манфий бўлиши керак.
Ҳукумат декабр-январ ойларида 200 мингга яқин одамни қабул қилишни режалаштирмоқда. Ички ишлар вазири Карен Эндрюснинг айтишича, малакали мутахассислар, талабалар, Япония ва Жанубий Корея фуқаролари, шунингдек, инсонпарварлик визаси бўлган бошқа давлатлар резидентлари вакцинани тўлиқ олганлар мамлакатга киришлари мумкин.
Австралия эмлаш мақсадига эришгандан сўнг аста-секин нормал ҳаётга қайтади - 16 ёшдан ошган австралияликларнинг 85% дан ортиғи тўлиқ эмланган.