Август ойининг биринчи ўн кунлигида Қозоғистонда 1,2 миллион тонна ғалла йиғиб олинди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг 8 та вилоятида ўрим-йиғим кампанияси бошланди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан амалга оширилаётган ишлар доирасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда: қулай шарт-шароитлар яратиш хавфларни камайтириш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
Бугунги кунга қадар Қозоғистон бўйича 903,9 минг гектар ғалла, 1,2 миллион тонна дон, 5,7 минг тонна мойли экинлар, 343,6 минг тонна картошка, 1,1 миллион тонна сабзавот, 1,4 миллион тонна полиз экинлари йиғиб олинди.
Республика бўйлаб йиғим-терим кампанияси август ойининг учинчи ўн кунлигида бошланади. Ўрим-йиғимга жами 139 минг трактор, 31 минг дон ўриш машинаси, 17 минг ўроқ ва 130 минг бошқа техника жалб этилади. Бугунги кунда умумий тайёргарлик 93 фоизни ташкил этади.
Ўрим-йиғим учун 402 минг тонна дизель ёқилғиси 254 тенге/литр чегирмали нархда ажратилди, бу бозор нархидан 18-20 фоизга арзон.