«Мен зарур қонун қабул қилинди деб ҳисоблайман. Кўп йиллик тажрибага эга экология институтларининг мутахассиси сифатида бу биз учун фойдали бўлишига ҳам ишонаман. Чунки қаровсиз ва назоратсиз ҳайвонлар Қозоғистон биохилма-хиллигига катта зарар етказади. Ҳатто яйловдаги назоратсиз отлар ҳам зарар етказиши мумкин, масалан, улар Пржевалский оти билан чатишса, уни тур сифатида йўқ қилиб юборишлари мумкин», - деди Александр Бербер.
Унинг фикрича, қонун одамларнинг табиатга муносабатини ўзгартиришга ёрдам беради.