Атираулик спортчи панкратион бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди

Фото:
ATYRAÝ. Kazinform – Атираулик спортчи панкратион бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди, дея хабар беради Kazinform.

Атирау вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкентда жаҳон чемпионати бўлиб ўтган.

«1-2 май кунлари Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрида панкратион бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Атираулик спортчи Адилбек Қайирғали Қозоғистон терма жамоаси таркибида мамлакат шарафини ҳимоя қилди. У 77 килограмм вазн тоифасида тўртта учрашув ўтказди. Аввалига Ҳиндистон, Ўзбекистон, Украина спортчиларини мағлуб этди. Финалда эса у қозоғистонлик спортчи устидан ғалаба қозонди», – дейилади матбуот хизмати хабарида.

Бу атираулик спортчи Адилбек Қайирғалининг жаҳон чемпионатидаги иккинчи ғалабаси бўлди. У бунгача 2019 йилда Италияда жаҳон чемпиони бўлганди. 2021 йилда эса Украинада шундай мусобақада бронза медалини қўлга киритди.