Атираудаги сув тошқини 4-5 кундан кейин энг хавфли даражага етиши мумкин

Фото: Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform – Якшанба куни ҚР Бош вазири ўринбосари Қанат Бозимбаев Атирау шаҳрида олиб борилаётган иккита канал қурилиши ва сув тошқинидан ҳимоя қилиш ишларини кўздан кечирди.

Биринчи объект Жайиқ дарёсининг катта оқимини Атирау томон йўналтириш учун мўлжалланган 32 километр узунликдаги "Соколок" канали. “Соколок” Жайиқ ва Каспий денгизини айланиб ўтади ва сониясига 100 куб метр сув қабул қила олади.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари 24 километр узунликдаги янги каналнинг ишини кўздан кечирди.

Сўнгра Қанат Бозимбаев шаҳарнинг кечаю кундуз навбатчилик ташкил этилган хавфли ҳудудларида бўлди. Атирауни ҳимоя қилувчи тўғонларнинг умумий узунлиги 252 километрни ташкил қилади.

Фото: ҚР Ҳукумати

12 май куни шаҳарда сув сатҳи 1 см кўтарилиб, 539 см га етди, чегара белгиси 550 см.

Тахминан 4-5 кундан кейин Атирауда сув тошқини кутилмоқда. Шу муносабат билан Бош вазир ўринбосари қирғоқлари сув босган жойларда тўғонларни мустаҳкамлаш, геотекстил ва бетон блоклар билан мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Фото: ҚР Ҳукумати