Астаналик талабалар оркестри Италияда ўтказилган танловда биринчи ўринни эгаллади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Л.Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университетининг (ЕМУ) «Дала сази» халқ чолғу асбоблари оркестри жаҳон саҳналарини забт этди. Қозоғистонлик талабалар Open Italy чолғу мусиқаси очиқ халқаро танловида 34 давлатдан келган иштирокчилар ўртасида «National instrument» номинацияси бўйича 19 ёшдан 21 ёшгача бўлган ёшлар орасида биринчи ўринни эгаллади, дея хабар беради Kazinform университет матбуот хизматига таяниб.

Танлов Италиянинг Песаро шаҳрида жорий йилнинг 23-26 апрель кунлари бўлиб ўтди. Ўн бешинчи маротаба ўтказилган мусиқа танловида 34 давлат вакиллари иштирок этди.

Қозоғистонлик «Дала сази» халқ чолғу асбоблари оркестри таркибида 10 нафар талаба иштирок этди.

ЕМУ иқтидорли талабаларининг ижодий қобилиятлари халқаро танловнинг ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланиб, бир овоздан қозоқ мусиқачиларига биринчи ўринни берди.

Ижодий гуруҳ Москвада бўлиб ўтган «Янги аср истеъдодлари – 2017» кўрик-танловининг Гран-приси, Прага шаҳрида ўтказилган «The Magic stars of Prague» халқаро танловида 1-ўрин, Дубайдаги «Dubai music festival» халқаро танлов-фестивалининг Гран-присини қўлга киритган.

Фото: ЕМУ матбуот хизмати