Астанадаги ресторанда меҳмонларни чопон кийган робот кутиб олмоқда
ASTANА. Кazinform — Астана шаҳрида Наврўзнома ўнкунлиги доирасида бўлиб ўтган Миллий либослар куни муносабати билан шаҳар ресторанларидан бирида робот официант меҳмонларга хизмат кўрсатди, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги расмий веб-сайти.
Ушбу ташаббус Есил тумани ҳокимлиги ва рестораннинг қўшма лойиҳаси сифатида амалга оширилди.
Ресторан директори Қуралай Сауитбаева бу ғоя қандай амалга оширилгани ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, «Арыстан»(Арслон) номли робот официант 2019 йилдан бери ишлайди ва шу вақт ичида ташриф буюрувчилар учун алоҳида қизиқиш уйғотадиган элементга айланди.
— Бизда «Арыстан» номли робот официант бор. У ресторан очилганидан бери, яъни 2019-йилдан бери ишлайди. Бу вақт ичида у шунчаки жиҳоз эмас, балки болалар ва катталар учун қизиқарли бўлган ўзига хос буюмга айланди, — деди ресторан директори.
Қуралай Сауитбаеванинг сўзларига кўра, Наврўз арафасида жамоа анъанавий безаклар билан чекланиб қолмай, меҳмонларга ўзгача муҳит яратишга интилган.
– Наврўз арафасида бизда бир фикр пайдо бўлди: нега бу роботни миллий услубда ишлатмаслик керак? Биз уни қозоқ миллий либосларида кийинтириб, меҳмонларга ўзгача кайфият бағишламоқчи эдик. Ғоя оддий бўлса-да, таъсири ғайриоддий эди. Биз анъаналарга ҳурматимизни билдирмоқчи ва байрамона кайфият яратмоқчи эдик, - деди у.
Шуни таъкидлаш керакки, бўйи 1 метр 32 сантиметр бўлган «Арыстан» бир вақтнинг ўзида бир нечта буюртмаларни бажара олади. У официантлар билан бирга ҳаракатланади, тинимсиз ишлайди ва хато қилмайди. Бироқ, робот инсон меҳнатини алмаштирмайди, аксинча хизмат кўрсатиш жараёнини соддалаштиради ва официантларга меҳмонлар билан кўпроқ мулоқот қилиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ортопедия соҳасида СИ элементларига эга роботлаштирилган тизим қўлланилмоқда.