Астанадаги ҳарбий парадни қаерда томоша қилиш мумкин
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида Ғалабанинг 80 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий парадга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу тадбир 2025 йилнинг асосий воқеаларидан бири бўлади. Байрамлик парад 7 май куни Астанадаги «Тәуелсіздік» майдонида бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.
Маросимда 4 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 200 дан ортиқ ҳарбий техника, шунингдек, армия ва ҳарбий транспорт авиациясининг 66 та самолёт ва вертолётлари иштирок этади.
Қозоғистон Қуролли Кучларининг қудратини намойиш этувчи тантанали парад миллий телеканаллар, мамлакатнинг барча шаҳарларидаги LED экранлар ҳамда Мудофаа вазирлигининг YouTubeдаги расмий канали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳарбий парадни Президент телерадиокомплексининг Jibek Joly телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.