Астанада ШҲТга аъзо давлатларнинг олий таълим соҳасидаги ҳамкорлигига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Фото: Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

ASTANA. Kazinform - Астанада “ШҲТга аъзо давлатларнинг олий таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Каzinform агентлиги мухбири.

Китоб ШҲТга аъзо мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорлиги натижаси бўлиб, таълим ва билим алмашинувини ривожлантиришга бўлган умумий интилишни акс эттиради. Тўпламда ташкилотга аъзо мамлакатларнинг таълим ва илм-фан, халқаро ҳамкорлик соҳасидаги умумий муваффақиятлари ва биргаликдаги ишлари рус, инглиз ва хитой тилларида баён этилган.

Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

 

Маросимда Сиань университети ректори Цзяотун Чжан Лицюнь ва Ал-Форобий номидаги Қозоқ Миллий университети ректори, профессор Жансеит Туймебаевлар иштирок этди.