Астанада ШҲТ саммити бошланди

Фото: Фото: akorda.kz

ASTANА. Кazinform - Пойтахтдаги Мустақиллик саройида Қозоғистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити бошланди.

Тадбирда Қозоғистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Беларусь, Мўғулистон, Озарбайжон, Қатар, Туркия ва Туркманистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари, БАА дан Рас ал-Хайма амирлиги амири, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири, шунингдек, ШҲТ Бош котиби ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижрочи директори иштирок этмоқда.

Саммитга, шунингдек, БМТ Бош котиби, ШҲТ Бош котиби ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижрочи директори, МДҲ, ИҲТ, КХШТ, ОҲИЧК, ЕИК ва Ислом озиқ-овқат ташкилоти каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган.

ШҲТ саммити илк бор “ШҲТга аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши” ва “ШҲТ+” йиғилиши форматида ўтказилмоқда.

Умуман олганда, давлат раҳбарлари Ташкилотнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, унинг истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал этишга хизмат қиладиган кўплаб масалаларни кўриб чиқмоқда.

“ШҲТ+” йиғилиши “Адолатли тинчлик, келишув ва тараққиёт йўлида жаҳон бирлиги” мавзусида кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтади.