Астанада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади
12:28, 05 Июнь 2024
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 3-4 июль кунлари Астана шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг кўплаб долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.
Форумда кузатувчи давлатлар ва мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.