Астанада ОҲИЧК штаб-квартираси очилди
17:59, 02 Июль 2025
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) штаб-квартирасининг Астана шаҳрида бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва ОҲИЧК Бош котиби Қайрат Сарибай ташкилот бош офисининг эсдалик лавҳасини тантанали равишда очишди. Шундан сўнг фахрий қўриқчилар ротаси ОҲИЧК байроғини кўтарди.
Давлат раҳбари янги штаб-квартира билан танишди. Жумладан, иш кабинетлари, очиқ форматдаги (open space) майдон, таржимонлар офиси, раислик зали ҳамда музей-китобхона масканини кўздан кечирди.