Астанада мамлакатдаги энг йирик меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади
ASTANА. Кazinform — Астанада 22 август куни “Ишчи касблари йили” доирасида ёшлар учун мамлакатдаги энг йирик бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади.
Тадбир «AMANAT» партиясининг «Жастар Рухы» ёшлар қаноти томонидан пойтахт ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилади. Бундан кўзланган асосий мақсад – давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири — ёшларни муносиб иш билан таъминлаш, инсон капиталини ривожлантириш.
Ярмарка 22 август куни Кенесари кўчаси, 32-уйда жойлашган Е.Раҳмадиев номидаги Давлат академик филармонияси биносида бўлиб ўтади.
Мазкур ярмарка ёшлар ва бизнес ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқот майдонига айланиб, ёш мутахассисларга иқтисодиётнинг реал секторида ўзини намоён этиш имкониятини беради.
Турли соҳалардаги 70 дан ортиқ иш берувчилар 1000 дан ортиқ тегишли бўш иш ўринларини таклиф этади.
Иштирокчилар орасида мамлакатнинг етакчи миллий компаниялари бор: «KEGOC» АЖ, «Қазақтелеком» АЖ, «DAR RAIL» МЧЖ, «Home Credit Bank» АЖ, «IntegraConstruction KZ» МЧЖ, «Қазмедиа орталығы» АЖ, «Богатырь Көмір» МЧЖ, «Қазпошта» АЖ, «Қазақстан Халық Банкі» АЖ, Astana Hub ва бошқа йирик ташкилотлар.
Ярмарка нафақат юзлаб қозоғистонлик ёшларни иш билан таъминлаш, балки ишчи касблар нуфузини ошириш, рақобатбардош авлодни шакллантириш, мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлашга ҳам кучли туртки беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алматида Хитой-Қозоғистон маданият ярмаркаси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.