Астанада бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити вақтида барча болалар боғчалари 2 кунга ёпилади
14:17, 18 Июнь 2024
ASTANA. Kazinform – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити муносабати билан 3 ва 4 июль кунлари Астанада болалар боғчалари ёпилади.
Бу маълумотни Астана таълим бошқармаси тасдиқлади.
“Қозоғистон Таълим-маориф ва Ички ишлар вазирликларининг хати туфайли 3-4 июль кунлари пойтахтда мактабгача таълим муассасалари ишламайди”, – дейилади бошқарма хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТ саммити 3-4 июль кунлари Астанада бўлиб ўтади.
У ерда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.
Форумда иштирокчи давлатлар раҳбарлари ва мулоқот бўйича ҳамкорлар иштирок этиши кутилмоқда.